» » Деян Журжевич «Навбаҳор»ни бошқаради!

Деян Журжевич «Навбаҳор»ни бошқаради!

Деян Журжевич «Навбаҳор»ни бошқаради!Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланадиган мутахассис номи маълум бўлди.

Кеча "Бухоро"га қарши ўйинолди машғулотдан аввал клубда йиғилиш ўтказган "Навбаҳор" раҳбарияти бош мураббий россиялик мутахассис Андрей Канчельскисни истеъфога чиқарганди.

Суперлиганинг охирги тўртта туридан буён дуранглар исканжасига тушиб қолган ва орада Лига Кубогида "Насаф"дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраган "Навбаҳор" Андрей Канчельскисга чиқиш эшикларини очди.
Деян Журжевич «Навбаҳор»ни бошқаради!
"Навбаҳор"да бўшаб қолган бош мураббий лавозимига клуб раҳбарияти сербиялик мутахассис, Ўзбекистонда маълум муддат ишлаб кетган Деян Журжевични олиб келмоқчи. Томонлар аллақачон музокараларга киришишган. Эртага, 24 июнь куни Деян Журжевич Наманганга келиши кутилмоқда. Айнан мазкур учрашувда томонлар расман шартнома имзолашади.

Деян Журжевич ўз вақтида (2011-2012) "Пахтакор"да бош мураббий сифатида, кейинчалик Ўзбекистон терма жамоасида техник директор лавозимида фаолият кўрсатганди. Европалик мутахассиснинг охирги иш жойи Сербиянинг "Земун" клуби ҳисобланади.

Деян Журжевич Сербиянинг ОФК жамоасида чемпионатда бронза медалини қўлга киритишга эришган.
Деян Журжевич «Навбаҳор»ни бошқаради!
Қайд этиш керакки, Андрей Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 19 ўйин ўтказди. Мазкур ўйинлардаги статистика эса қуйидагича: 6 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият. Тўплар нисбати: 20-22.

"Навбаҳор" бугун Суперлиганинг 12-турида бугун ўз уйида "Бухоро" билан куч синашади. Мазкур баҳсда жамоани маҳаллий мураббий, катта эҳтимол билан мураббийлар штабида фаолият кўрсатган Мустафо Байрамов вақтинча бошқариб тушади.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 15 30
3 Насаф 15 29
4 Бунёдкор 15 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 15 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Машъал 15 19
10 Сўғдиёна 15 17
11 Қизилқум 15 11
12 Сурхон 15 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
15-тур. 15 сентябр
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить