» » Остон ва Аббосда юлдузлик касали бошландими?

Остон ва Аббосда юлдузлик касали бошландими?

Остон ва Аббосда юлдузлик касали бошландими?Ўзбек футболи Европа стандартлари асосида ўқитиладиган академияларни, ўзгача фикрлайдиган ва муҳит таъсирига берилмайдиган мураббийларни соғинмоқда.

Агар еврофутбол академияларида таҳсил олганда, дейлик, Остон Ўрунов бу каби баланд-паст ўйинидан хижолат тортарди. Бошқача айтганда, бир маромда тўп сурарди. «Нав­баҳор» ҳам эҳтимол, ўз майдонида қимматли 4 очкодан ажралмасди. Ҳозир эса мухлислар ва мутахассислар унинг келажагига иккиланиш туйғуси билан боқишмоқда. Остоннинг «Пахтакор» майдонида намойиш этган ўйини қани?

Аббос Ғуломов оёқларида нима сабабдан олов чақнамаяпти? Уларда «юлдузлик касали» бошландими? Нима, бу йигитлар матбуотда аванс тариқасида айтилаётган мақтовларни нотўғри тушунишяптими? Агар шундай бўлса, демак, Андрей Канчельскис улардаги руҳий жараёнларни мураббий сифатида бошқаролмаяпти.

Балки унинг ўзидаги руҳий бошқарув қобилияти мураббийлик мартабасига тўла мос келмас? Зеро, россиялик мутахассис жамоасининг кетма-кет дуранглари сабабини, аввало, ўзидан изламаяпти. Тўғри, унинг ҳакамлар ва футболчилар билан боғлиқ тан­қидий мулоҳазалари, умуман олганда, ўринли. Лекин «Андижон» билан дурангни буткул шундай сабаблар зиммасига юклаш адолатсизликдир.

У ҳолда, «Андижон» дарвозабони кўрсатган ажойиб ўйиндан кўз юмган бўламиз, Александр Касьяннинг ноаниқ зарбаларини хаспўшлаймиз.

Муҳаммад Вали
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить